Исроил қачон фаластинликлар билан бутунлай тинчлик ўрнатиши маълум қилинди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қачон фаластинликлар билан бутунлай тинчлик ўрнатилишини маълум қилди. Бу ҳақда «News» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, бош вазир 25 май куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашган. Шундан сўнг ҲАМАС томонидан қайта ҳужум бўлган тақдирда Исроилнинг кейинги қадамлари қандай бўлиши тўғрисида баёнот берган.

Унинг айтишича, Ғазо секторидан яна ҳужумлар уюштириладиган бўлса, Исроил армиясининг бу галги жавоби қақшатқич бўлади. «Тинчлик фақат Исроил давлати тан олинган тақдирдагина бўлади», — дея маълум қилган Нетаньяху.

Маълумот ўрнида, 10 майдан 21 майгача давом этган можаро давомида Исроил армиясининг Ғазо секторига ракета ҳужумлари оқибатида 250 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Исроил Ғазо секторидан тўрт мингдан ортиқ ракета учирилганини хабар қилган.

Шунингдек, Ғазо анклавида деярли 1800 та уй-жой бутунлай йўқ қилинган, 16 800 таси қисман зарар кўрган. Ғазо шаҳрининг марказида бешта кўп қаватли турар жой уйлар ва бутун сектор бўйлаб 74 та давлат идораси ва давлат муассасаси ҳужумга учраган. Уй-жой фондини ва инфратузилмани тиклаш камида 350 миллион долларга баҳоланган.

Аввалроқ Исроил ва ҲАМАСда ўт очишни тўхтатиш режими кучга киргани маълум қилинган. Шунингдек, Байден Фаластин–Исроил можаросининг ечимини айтганди.

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди