Ўзбекистондаги веломарафон, супер ой, соҳилда имтиҳон топшираётган талабалар — 26 май суратлари
Сўнгги 24 соатнинг энг диққатга сазовор суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри жанубида циклон оқибатида қишлоқларни сув босди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Фаластиннинг Ғазо бўлгасида Исроил бомбардимони оқибатида вайрон бўлган уйлар ёнида цирк усталари ўз чиқишларини намойиш этмоқда.

Тайванлик тиббиёт ходимлари жамоат транспортини коронавирусга қарши дезинфекция қилмоқда. Мамлакатда сўнгги кунларда касаллик билан боғлиқ ҳолатлар ўсгани кузатилмоқда.

«Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони иштирокчилари Сирдарёдан Жиззах сари йўл олди.

Дунё бўйлаб яна супер ой ҳодисаси юз берди. Австралиядаги Сидней қирғоқларида ой шуъласида соҳилда сёрфинг учаётган спортчи.

Рим Папаси Франциск Ватиканда аҳоли билан учрашяпти.

Суриянинг Идлиб шаҳрида мамлакатда бошланган амалдаги президент Башар Асаднинг тўртинчи муддатга сайланишини таъминловчи сайловларга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Испаниянинг соҳилга яқин мактабларида коронавирус пандемияси сабаб имтиҳонлар соҳилларда ташкил этилди.

Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрида Сикхларнинг учинчи гуруси бўлган Гуру Амар Дас таваллуди санаси муносабати билан маросимлар бўлиб ўтди.

Анъанавий Giro d’Italia велопойгаси қатнашчилари пойганинг 193-километрини босиб ўтмоқда.