18:13 | 26.05.21 548

Самарқанддаги масжидда орган ходимлари ёш болани сўроқ қилгани айтилган видеога муносабат билдирилди

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида «Ички ишлар бошқармаси ходимлари вояга етмаган болани сўроқ қилишди» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалганди. Бу бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbir

Маълум қилинишича, 25 май куни соат 20:30 лар атрофида туман Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан, Зиёвуддин шаҳарчасида жойлашган «Хўжа Зиёвуддин» жоме масжиди кўздан кечирилган. Махсус диний маълумотга эга бўлмаган Х.А. исмли шахс 11 нафар (5 нафари вояга етмаган) шахсларга диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз, диний таълимотдан сабоқ бераётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, келгусида диний таълимотлардан сабоқ бериш нияти бўлса, махсус диний билимларни эгаллаб, қонунларга асосан, ваколатли диний органларнинг рухсати асосида фаолият кўрсатиши мумкинлиги тушунтирилган.

Аввалроқ Андижонда ҳеч қандай рухсатномасиз диний сабоқ бериб келаётган шахс ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда диний мазмундаги материалларни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш жиноят қонунчилигидан чиқарилиши маълум қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 999
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 451
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 510
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1854
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 814
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1201