Сўнгги қўнғироқ, ҳайвонот боғидаги улкан маймун, чодирда яшаётган ғазолик оила — 25 май суратлари
Сутканинг энг диққатга сазовор суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Битирувчи–2021». Бугун Ўзбекистон мактабларида ўқув йилининг якунланганини билдирувчи сўнгги қўнғироқ чалинди.


Еврокомиссия президенти Урсула Вон дер Леен, Германия канцлери Ангела Меркел, Франция президенти Эммануэл Макрон ЕИ саммитида иштирок этмоқда.

Колумбия пойтахти Богота шаҳрида Конгресс биноси олдида ҳукуматга қарши намойишларда ҳалок бўлганлар шарафига гуллар қўйилди.

АҚШнинг Мичиган штатида талабалар университет ўқитувчисининг QAnon фитна назарияларига ишониши сабабидан унинг ишдан бўшатилишини талаб қилиб намойиш ўтказмоқда.

Бразилияда коронавирусга қарши эмлаш ишлари давом этмоқда. Мамлакатда ярим миллионга яқин киши ушбу касаллик оқибатида вафот этган.

Исроил армияси томонидан бомбардимон қилинган Ғазода маҳаллий аҳоли вайрон бўлган уйлари ўрнида чодирларда ҳаёт кечирмоқда.

Қримнинг Боғчасарой шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида кичрайтирилган машиналар макети устидан юриб ўтаётган маймун. Атрофдаги уйлар ҳам макет бўлиб, бу худди улкан маймун шаҳарда юргандек таассурот қолдиради.

Тайванда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар сони ошгани сабабли аҳоли яна карантинга олинган. Натижада Тайпей шаҳри кўчалари ҳувуллаб қолган.

Европанинг энг катта вулқони Этна яна ҳаракатга келди ва ундан лава отилиб чиқишни бошлади. Мазкур вулқон Сицилия оролида жойлашган.