Дунё бўйлаб кузатилган супер Ой — суратларда

Дунё бўйлаб 26 май, чоршанба куни тўлин Ой, супер Ой ва Ой тутилиши ҳодисаси кузатилиши айтилганди. «BBC» ушбу астрономик ҳодисанинг дунёнинг турли нуқталаридаги тасвирларини эълон қилди.

Фото: «Reuters»

Маълум бўлишича, бир вақтнинг ўзида учта астрономик ҳодиса ҳар 12 йилда бир кунда содир бўлади. Супер Ой жараёнида Ернинг йўлдоши Ерга 362 минг километрга яқинлашган.

Фото: «Reuters»

Таъкидланишича, 26 май куни турли мамлакатлар аҳолиси катта ва ёрқин, баъзи жойларда эса тўқ қизил рангдаги Ойни кўрган. Астрономик ҳодиса Гавайи, Янги Зеландия ва Австралия аҳолисига кўринган. Шунингдек, Шимолий Американинг ғарбида, Жанубий Америка ва Шарқий Осиёда қисман кузатиш мумкин бўлган.

Фото: «Reuters»

Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 13:46 да содир бўлган. Ой Ер соясининг энг қоронғи қисмига Тошкент вақти билан соат 14:45 да кириб, қисман сояда 17:53 гача қолган.

Фото: «Reuters»
Фото: «Reuters»

Маълумот ўрнида, Ойнинг тўлиқ тутилиши охирги марта бундан 2,5 йил олдин содир бўлган.

Аввалроқ Қуёшда ўрта даражали чақнаш юз берганди. Шунингдек, Ерга ҳар йили қанча космик чиқинди тушаётгани маълум бўлган.

Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди