Янгиликлар - 9:47 · 28.05.2021

Суюлтирилган водородни олиб юрувчи дунёдаги илк танкер ишлаб чиқарилди — видео

Японияда «Kawasaki Heavy Industries» компанияси дунёдаги биринчи суюлтирилган водородни ташишга мўлжалланган махсус танкер (суюқлик ёки газларни оммавий равишда ташиш ёки сақлаш учун мўлжалланган кема)ни ишлаб чиқарди. Бу ҳақда «NHK» хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум бўлишича, «Suiso Frontier» деб номланган ушбу танкер 15 мингга яқин автомобилларга ёнилғи қуйиш учун суюлтирилган водородни олиб юради. Водород ёнилғиси карбонат ангидрид чиқиндиларини чиқармайди.

Таъкидланишича, компания 2021 йил охиригача Австралиядан Японияга суюлтирилган водородни олиб келиш орқали синов жараёнини якунлашни режалаштирган. Қайд этилишича, Япония ҳукумати мамлакатда водород ёнилғисидан фойдаланишни 2050 йилга келиб ўн бараварга кўпайтириб, йилига 20 миллион тоннага етказмоқчи.

Аввалроқ Туркияда робот аскар ишлаб чиқилганди. Шунингдек, Россияда жанговар роботлар ишлаб чиқариш бошланганди.