«Ипак ва зираворлар» фестивалидаги қўзичоқ, ЕЧЛ финали, Бразилия ва Колумбиядаги ҳукуматга қарши намойишлар — 29 май суратлари

Куннинг энг диққатга сазовор суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Bugun.uz»

Шу кунларда Бухорода «Ипак ва зираворлар» анъанавий фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда республиканинг турли ҳудудларидан келган ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

Фото: « Bugun.uz»

Фестивалга Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳам ташриф буюрди ва аҳоли билан мулоқот қилди.

Фото: ЎзА

Фестиваль давомида хорижий сайёҳлар ҳам тадбирларда иштирок этиш бахтига муяссар бўлди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Фестиваль давомида турли-туман овқатлар ҳам тайёрланди. Хусусан, ушбу қўзичоқ ҳам ташриф буюрувчиларнинг диққатини ўзига қаратган бўлса ажаб эмас.

Фото: «AFP»

Москвадаги «Халқлар дўстлиги» фонтанидан танга йиғаётган болалар.

Фото: «AFP»

Конго Демократик Республикасида вулқон отилиши хавфи ортидан ҳудуддаги маҳаллий аҳоли хавфсиз жойларга кўчиб кетмоқда.

Фото: «AFP»

Апрель ойидан буён Колумбияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бугунги намойишлар чоғида армия намойишчиларга ҳужум қилган.

Фото: «Getty Images»

Яна Лотин Америкаси. Бразилиянинг юзлаб шаҳарларида президент Болсонарога қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Болсонаронинг коронавирусга қарши кураш тадбирларини етарли даражада ташкил этмагани одамларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Фото: «Getty Images»

Бугун тунда футбол мухлислари орзиқиб кутган финал. Европа чемпионлар лигаси финалида Манчестер Сити ҳамда Челси клублари ўзаро куч синашади. Кўрамиз, Гвардиола шогирдлари ўзларининг илк кубокларини қўлга кирита оладими ёки Тухел бошчилигидаги Челси Ди Маттео натижасини қайд этадими? Барчаси бугун тунда маълум бўлади.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео