15:44 | 31.05.21 127

Тошкент–Урганч–Оқтов йўналишида янги авиақатнов йўлга қўйилди

Дастлабки рейсда 70 нафар йўловчи олиб кетилган

«Uzbekistan Airways» АЖ томонидан 29 май куни Тошкент–Урганч–Оқтов йўналишида янги авиақатнов йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, мамлакатнинг Оқтовдаги бош консулхонаси ходимлари, аэропорт директори Селчук Киледжи ҳамда Қозоғистон авиация органлари ва ОАВ вакиллари иштирокида янги рейснинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган.

Урганчга парвоз қилган биринчи рейсда Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларидан иборат 70 нафар йўловчи олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Исроил ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкент–Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича доимий авиақатновлар тиклангани маълум қилинган.