Қашқадарёда етиштирилган уруғсиз тарвуз, асраб олинган маймун боласи, «Титаник» кемасининг нусхаси — 31 май суратлари
Эътиборингизга 31 майнинг энг сара суратларини тақдим этамиз.

Туркиянинг Мерсин шаҳрида ўтган ойда туғилган ва онаси ташлаб кетган Нисан лақабли маймун боласи Тарсус табиат боғи ветеринарлари томонидан қутқариб қолинди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Буюк Британиянинг Нью Брайтон соҳилида болалар қўлларида дунё лидерлари исмлари ёзилган плакатлар билан муздан ясалган болалар ҳайкаллари ёнида ўзига хас тарзда мурожаат қилди. Улар раҳбарлардан иқлим ўзгаришларига қарши курашда жонбозлик кўрсатишни сўраган.

Хитойда қурилиши давом этаётган машҳур «Титаник» кемасининг нусхаси тасвирланган деворий сурат. Ушбу сурат маҳаллий истироҳат боғларидан биридаги деворга чизилган.

Конгода вулқон отилиши натижасида бутун шаҳар электр чироқларисиз қолиб кетди.

Испания пойтахти Мадридда гастрономик фестиваль давомида намойиш этилаётган турли рангдаги помидорлар. Ушбу халқаро тадбирга 100 дан ортиқ дунёнинг турли бурчагидан ташриф буюрган ошпазлар иштирок этади.

Хитойда хаттотлик санъати бўйича мусобақада қатнашаётган ўқувчилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030» иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.

Чироқчида уруғсиз ва сариқ мағиз тарвуз етиштирилмоқда.

Вулқон отилиши сабаб бошпанасиз қолган конголиклар хавфсиз ҳудудлардаги мактабларда кун кечирмоқда.

Парижда давом этаётган Роланд Гаррос теннис турнири давомида машҳур теннисчи Рафаэл Надаль шарафига янги ҳайкал очилди.