Эскперт минбари. Ўзбекистонда ички туризм. Соҳада қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда?

Туризм давлат бюджетига катта тушумлар олиб келадиган соҳалардан бири ҳисобланади. Аммо 2020 йилги коронавирус пандемияси мазкур соҳанинг фаолиятини деярли тўхтатиб қўйди. Инқироздан чиқиш учун кўпгина Европа давлатлари туристик фаолиятда ички туризмга эътибор беришга ҳаракат қилишни бошлади. Шунингдек, Ўзбекистон ҳам хорижлик сайёҳлар ўрнини ички имкониятлар билан тўлдиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Хўш, бугунги кунда Ўзбекистонда ички туризмнинг аҳволи қандай? Ички туризмни ривожлантириш орқали қандай фойдаларга эришиш мумкин? Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда. «Bugun.uz» эксперти, ЎзР ФА Шарқшунослик институти таянч докторанти Акбар Идиев юқоридаги саволларга жавоб беради.

Фото: «Review»

Туризм соҳаси жуда улкан соҳа ҳисобланиб, у ҳам ўз навбатида турли тармоқларга бўлинади. Улардан сайёҳликдаги энг йирик йўналишлар сифатида биз асосий уч йўналишни кўришимиз мумкин:

  1. Ташқи туризм (мамлакатда яшаётган фуқароларнинг хорижий давлатларга йўналтирилган сайёҳат турлари);
  2. Ички туризм (маълум бир давлат фуқароларининг мазкур давлат ҳудудида жойлашган диққатга сазовор жойларга боришга йўналтирилган туризм соҳаси);
  3. Хорижий туризм (хорижий давлат фуқароларининг сафарларидан иборат туризм соҳаси).

Туризмнинг бошқа турли соҳаларини айнан шу уч йўналиш асосида кўриб чиқиш ва ривожлантириш мумкин. Бугунги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, юқорида кўрсатиб ўтилган уч турдаги туризм йўналишларидан энг муҳим тармоқ сифатида жаҳоннинг кўпчилик давлатлари асосий эътиборини ички туризмга қаратмоқда.

Хўш, ўзи ички туризм нима ва унинг бугунги кунда долзарб аҳамият касб этишига сабаб нима?

Ички туризм — ҳар қандай мамлакат аҳолиси ўз мамлакатларида қилган саёҳатлари ҳисобланади. Ушбу турдаги туризмнинг асосий хусусияти даромадларни мамлакат минтақалари ва миллий иқтисодиётни рағбатлантириш ўртасида тақсимлашдан иборат (капитал мамлакатдан экспорт қилинмайди, балки унинг ривожланиши учун ишлатилади). Бугунга келиб ички туризм соҳаси доирасида Ўзбекистонда сайёҳлик мақсадига қараб соҳанинг ўндан ортиқ турлари (спорт туризми, этник туризм, ёшлар туризми, маданий туризм, гастрономик туризм ва бошқалар) бўйича маршрутлар ташқил этилган.

Расталарда сотилаётган зираворлар
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) коронавирус пандемиясидан кейин халқаро туризмни қисқартириш ва тиклаш бўйича учта сценарийни кўриб чиқмоқда, унга кўра, 2020 йил охирига қадар халқаро сайёҳлар келиши 58 дан 80 фоизгача камайишини башорат қилинган эди. Туризм соҳасида фаолият юритаётган (тахминан) 100–120 миллион ишчилар ўз ишларидан айрилиши мумкинлиги ҳам муаммонинг нечоғлик катта эканидан далолат беради.

2020 йилда 217 та туризм маршрутлари мавжуд бўлган давлатларда қисман ёки бутунлай хорижий туризм йўналиши учун ёпилди. Ушбу жараён 2021 йилда ҳам давом этаётгани барчамизга маълум. Мазкур омиллар асосида мазкур соҳа ривожи учун туртки вазифасини ички туризм бажариш эҳтимоли юқори.

Тарихдан назар соладиган бўлсак, бугунги кунда иқтисодиёти гуркираб ривожланган давлатларда ҳам миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳам ҳукумат (протекционизм), ҳам ўша юрт фуқаролари томонидан aмалга оширилганига гувоҳ бўламиз.

Бугунги кундаги вазиятдан келиб чиқиб, тўла ҳолда протекционизм сиёсатининг жорий этилиши амалда мазкур чора-тадбирлар келтириши мумкин бўлган иқтисодий фойданинг зарарга айланиш эҳтимоли юқори. Шу сабабдан юқорида келтирилган иккинчи тармоқ, яъни Ўзбекистон фуқароларининг туристик саёҳат учун йўналишлар (маршрут) танловида, аввалaмбор, Республика ҳудуди устувор ўрин эгаллаши лозим. Ушбу давр нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак ҳам, айни дамда пандемия давом этаётган бир пайтда кўплаб давлатларнинг ривожланиш кўрсаткичлари прогнозлаштирилган нуқтага етиб бормади. Лекин иқтисодиётдаги резонанснинг олдини олиш мақсадида ички имкониятлардан самарали фойдаланиш мазкур муаммоларни бартараф этишда асосий восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ички туризмнинг фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланиши бу борадаги дастаклардан бири ҳисобланади. Бунга яна бир сабаб сифатида ХХI асрда даврийлик аҳамият касб этган пандемияларни ҳам кўриш мумкин (Парранда гриппи, Эбола, Чўчка гриппи ва Covid-19 пандемияси бунга мисол бўла олади).

Фото: «UzLiDep»

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳам мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтилиб:

  • ҳукуматга кейинги йил 1 мартдан бошлаб ички туризм йўналишларидаги авиақатновларни йўлга қўйиш ва авиачипта нархининг бир қисмини бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этиш вазифаси юкланди;
  • кейинги йилда 2 та тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилди, Буxоро–Урганч–Xива темир йўлини электрлаштириш бошланиши белгиланди;
  • аҳоли пунктлари ўртасидаги, айниқса, қишлоқларни туманлар марказлари билан боғлайдиган узлуксиз автобус қатновлари хусусий секторни жалб қилиш орқали кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Туризмни ривожлантириш бўйича 2021 йилда ҳам изчил ислоҳотлар давом эттирилиб, айниқса, зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиши таъкидланди. Президентнинг 3 февралдаги фармони 13-бандига асосан, 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнга қадар ички туризмни оммалаштириш доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қайтариш механизми жорий қилиниши белгиланган эди: авиаташувчиларга — ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиачипта нархининг 25 фоизи; туроператор ва турагентларга — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда жойлаштириш воситаларининг жойлаштириш бўйича хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи. Бунда ушбу харажатларнинг бир қисмини қайтариш саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилади. Давлат томонидан мазкур соҳага оид бўлган эътиборни инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг ички туризм ривожланишига ҳисса қўшиши, аввалaмбор, миллий иқтисодиёт ўсишига хизмат қилади ва бу ўз навбатида мазкур туризм йўналишларида мавжуд инфратузилманинг ривожланиши ва жаҳон даражасидаги туризм инфратузилмалари билан рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда