Тошкентда фуқаронинг ўқишини Қирғизистондан кўчириб бериш учун пул олган эркак ушланди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида фуқаронинг ўқишини Қирғизистондан кўчириб бериш учун пул олган эркак ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Х.Х. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қирғизистонда жойлашган тиббиёт билим юртининг 1-босқичини тамомлагани тўғрисидаги маълумотнома тайёрлаб бериши ва бу орқали ўқишни Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб, 2-босқичдан давом эттириш масаласини ҳал қилиб беришини айтгани аниқланган. У бунинг учун 5500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда аёл хорижда ўқийдиган талабанинг ўқишини кўчириб бериш учун пул олгани аниқлангани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган андижонлик эркакка суд ҳукми ўқилгани маълум қилинган.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди