Дезинфекция қилаётган ўргимчак одам, Мадриддаги Фаластин байроғи, бомбаларни зарарсизлантираётган ғазоликлар — 5 июнь суратлари
Эътиборингизга 5 июннинг энг диққатга сазовор суратларини тақдим этамиз.

Ҳиндистоннинг энг йирик саноат маркази бўлмиш Мумбай шаҳри кўчаларини турли қаҳрамонлар, жумладан, ўргимчак одам қаҳрамони либосидаги хўжалик соҳаси вакиллари дезинфекция қилмоқда.

Ғазодаги Ҳамас гуруҳи экспертлари Исроил ҳарбийлари томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида портламай қолган ракеталарни зарарсизлантирмоқда.

Шу кунларда пойтахт Тошкентда самбо бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда.


4 июнь куни АҚШнинг Миннесота штатида яна бир қора танли киши шериф томонидан ўлдирилди. Одамлар унинг ўлдирилган жойида тўпланиб, хотираси учун шам ёқди.

Миннесотада шериф томонидан ўлдирилган Уинстон Смитнинг укаси акаси учун кўз ёш тўкмоқда.

Суриянинг Идлиб вилоятида қочоқлар учун ташкил этилган лагерда махсус ҳовузда чўмилаётган суриялик болалар қувончи.

Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган Ролан Гаррос турнирида иштирок этаётган америкалик Слоан Стефенс рақиби узатган тўпни қайтаришга тайёрланмоқда.

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида 5 июнь куни Исроилнинг шарқий Қуддусни эгаллаб олган куни муносабати билан норозилик намойиши ўтказилди. Намойишчилар шаҳар кўчаларида Фаластин байроғини кўтариб, Исроилнинг босқинчилик сиёсатига қарши шиорларни илгари сурди. 1967 йилнинг 5 июнь санасида Исроил шарқий Қуддусни эгаллаб олган эди.
