Путин АҚШни долларни сиёсий мақсадларда ишлатишда айблади

Россия президенти Владимир Путин 4 июнь, жума куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида АҚШни миллий валютасини иқтисодий ва сиёсий кураш воситаси сифатида ишлатишда айблади. Шунингдек, бу унга халқаро валюта захираси сифатида зарар етказишини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, президент нефть соҳаси вакилларининг «ҳисоб-китобларни долларда олиб борилишини тўхтатиши» АҚШ валютасига «жуда жиддий зарба» бўлиши, бироқ Россия «ушбу воситаларни сиёсий нотинчликда» ишлатмоқчи эмаслигини айтган.

«Агар доллар борасида келтирган фикрларимни захира валютаси ёки универсал тўловдан воз кечиш сифатида қарасангиз, бу сиз ўйлаган нарса эмас», — деган Владимир Путин форум иштирокчиларига.

Президентнинг таъкидлашича, АҚШ санкциялари Россияни доллардан бошқа валюталарга ўтишга мажбур қилмоқда. Мамлакат доллардан узоқлашишни истамайди, аммо баъзи компаниялар бунга мажбур бўлиши мумкин. Шу сабабдан Путин Россия ҳисоб-китобларни бошқа валюталарда амалга оширишга мажбур эканини айтган.

Аввалроқ Путин Байден билан учрашувда нималарни муҳокама қилишини айтганди. Шунингдек, Путин Россияда янги ҳарбий қуроллар ишлаб чиқарилишини маълум қилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди