Бешариқлик деҳқон 60 кунда қовун етиштирди — фото

Фарғона вилояти Бешариқ туманида истиқомат қилувчи деҳқон Шариф Кенжаев 60 кунда қовун етиштирди. «Bugun.uz»нинг водийдаги мухбири ушбу деҳқон ҳонадонида бўлиб, репортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz»

Бешариқ тумани Ариқбоши қишлоғида истиқомат қилувчи Шариф Кенжаев 60 кун ичида қовун етиштириб, бу кўрсаткич билан энг тез қовун етиштирган деҳқон бўлди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, водийда бу йилги баҳор фасли одатдагидан бир оз салқин келган. Оқибатда эртапишар мева ва сабзавотлар бир оз кечроқ ҳосил берган.

«Интернетда Бешариқда қовун пишибди, деган гап-сўзлар тарқалгач, ўзим ҳам қизиқиб қараб кўрибман. Не кўз билан кўрайки, интернетда машҳур бўлган қовунлар ўзимнинг иссиқхонамда етиштирилган қовунлар экан», — дейди Шариф Кенжаев.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Бешариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати масъуллари Ариқбоши қишлоғидаги ўзгаришларни, хонадонлар томорқасидаги янгиликларни ёритиш мақсадида Шариф аканинг хонадонига ҳам келиб, томорқасидаги иссиқхона фаолияти билан танишган. Иссиқхонадаги лимонлар оралатиб экилган қовун пайкалларида ҳосил беришни бошлаган қовунларнинг сарғайиб пишиб етилганини кўрган ахборот хизмати масъуллари «Бешариқда қовун пишди» деган сарлавҳа билан қовунлар суратини интернетда тарқатган.

Фото: «Bugun.uz»

«Билганим — шу. Қолгани ўз-ўзидан овоза бўлиб кетди. Таниш-билишлар телефон қилиб, қовунлардан бизга ҳам олиб қўйинг, дейди. Яқин-атрофдагилар, қўни-қўшнилар ўзлари чиқиб, ҳосилимизни ўз кўзлари билан кўриб чиқиб кетишади. Дастлабки ҳосилни маҳалланинг ўзига тарқатдик. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар бор, ярим етим ўсаётган болалар бор, қўли юпқа оилалар бор. Шу оилаларга илк ҳосилни капсан қилиб бердик. Дуо қилишди. Маҳалладаги ёши катта оилалар ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Ҳамманинг кўнглини олишга харакат қилдик», — дейди деҳқон.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида томорқасидаги 6 сотих ерга иссиқхона қурган деҳқон унга 145 туп лимон кўчатини олиб келиб ўтқазган. Кўчат ораларига март ойининг бошларида 1500 туп қовун эккан. Униб чиққан уруғлар ой охирига келиб, кўчат ҳолига келган. Шундан сўнг роппа-роса олтмиш кун деганда кўчатлар ҳосил беришни бошлаган.

Таъкидланишича, пишган қовунлар ҳозирда ўртача 2–4 килограммдан тош босмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

«Ҳозирга қадар 60 миллион сўмдан зиёд даромад кўрдик. Пайкалда яна пишиш арафасида турган 30 миллионлик ҳосил бор. Асосий гап баракада. Баракасини берса, бўлаверади экан. Ота-боболаримиз бекорга ‘Баракасини берсин’ деб айтишмас экан. Меҳнати ҳам оғир бўлмади. Иссиқхонани одатдагидек қандай ўрасак, ўшандай ўрадик. Ўзининг иссиғи ўзига бўлди. Меҳнати шу: чопиқ қиласиз, бегона ўтлар чиқса, ўтоқ қиласиз. Вақти-вақти билан меҳр бериб, қараб турсангиз бўлди. Ерга қанча меҳр берсангиз, ер сизга шунча даромад беради», — дея таъкидлади Шариф Кенжаев.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

«Bugun.uz» мухбирига кўра, у аслида лимон етиштиришни мақсад қилиб иссиқхона қурган, иссиқхонасига эса шунчаки қизиқишидан келиб чиқиб қовун уруғларини эккан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон январь–апрель ойларида неча долларлик мева-сабзавот экспорт қилгани маълум бўлганди. Хусусан, улар орасида тарвуз-қовун — 309,8 тоннадан экспорт қилингани айтилганди.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди