Фатво қўмитаси жойларда эшак гўшти сотилаётганига муносабат билдирди
Мусулмонлар идораси Фатво қўмитаси жойларда эшак гўшти сотилаётганига 7 июнь, душанба куни муносабат билдирди.

Қўмита муносабатида қайд этилишича, бу мутлақо мумкин эмас. Шунингдек, истеъмоли мумкин бўлмаган нарсанинг савдоси ҳам мумкин эмас экани таъкидланган.
«Бу мутлақо мумкин эмас. Чунки шариатда истеъмоли ножоиз бўлган нарсанинг савдоси ҳам ножоиз деган қоида бор. Эшак гўштининг ҳаромлиги Ҳайбар ғазоти кунида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан баён қилинган очиқ ҳақиқатдир. Бунга Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадис далил бўлади», дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Катта тезликда машина ҳайдаб, ҳалок бўлган ҳайдовчилар ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади. Уларга жаноза ўқилмайдими?
Аввалроқ Mусулмонлар идораси Фатво ҳайъати одамлар томонидан ўйлаб топилган йўл қоидаларига Ислом динида қандай қаралиши ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, Мусулмонлар идораси Фаластин–Исроил можаросига муносабат билдирган.