Самарқандда ИИБ ходими ўз машинасида одам уриб, ўлдиргани айтилган видеога муносабат билдирилди

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ички ишлар бўлими ходими ўз машинасида одам уриб, ўлдиргани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати изоҳ берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2021 йил 31 март куни соат 21:20 атрофида содир бўлган. Эмалач қишлоғида яшовчи фуқаро З.С. турмуш ўртоғи (Иштихон тумани ИИБ ходими) Х.С. нинг номида бўлган «Матиз» русумли автомашинани Пайариқ туманининг Жавшарота маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида бошқариб келиб, шу йўлда кетаётган Д.Ж.ни уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи кўрсатилган муолажаларга қарамай олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми (Одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда ИИБ ходими машинасида ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабар изоҳ берилган эди.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди