Туркиядаги денгизни қоплаган шилимшиқ суюқлик қандай пайдо бўлгани айтилди
Истанбул жанубидаги Мармар денгизни органик суюқлик ва микроскопик сув ўтлари қатлами билан қоплангани маълум қилинганди. Туркиялик олимлар суюқликнинг келиб чиқишига оид дастлабки маълумотни эълон қилди. Бу ҳақда «МИР24» хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган. Хусусан, 300 кишидан иборат гуруҳ ифлосланиш манбаларини, жумладан, канализация ва қаттиқ чиқиндиларни йўқ қилиш жойларини текширмоқда.
«Биз денгизни ҳимоя остига оламиз. Уч йил ичида барча зарур қадамларни ташлаймиз. Нафақат ҳозирги кунни, балки Мармар денгизнинг келажагини қутқарадиган лойиҳаларни ишлаб чиқамиз», — деган Туркия атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири Мурат Курум.
Турк олимларининг таъкидлашича, шилимшиқ суюқлик саноат чиқиндиларидан келиб чиққан. Ифлосланишдан халос бўлиш учун эса чиқинди сувдаги туз миқдорини икки баравар камайтириш керак.
Аввалроқ Туркиядаги денгизни қоплаган шилимшиқ суюқлик ҳақида маълумотлар очиқланганди. Шунингдек, Эрдўғон Туркиядаги фаровонликни бузишга имкон бермаслигини айтганди.


