Афғонистонда яна бир туман «Толибон» қўлига ўтди

Афғонистоннинг Фарёб вилоятида жойлашган Давлатобод тумани ҳам «Толибон» қўлига ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Исмини сир тутишни сўраган мамлакатнинг хавфсизлик хизмати вакилининг маълум қилишича, «Толибон» 8 июнь куни Афғонистон вақти билан соат 03.00 да туман марказини эгаллаган.

Хабарга кўра, хавфсизлик кучлари бир неча танклар билан Андхой туманига чекинган, ҳарбий жизоҳларнинг катта қисми эса гуруҳ қўлига ўтган.

Фарёб вилояти кенгаши аъзоси Абдул Аҳад Илбигнинг таъкидлашича, Давлатобод тумани сўнгги уч йилдан буён «Толибон» томонидан қамалда бўлган. Ҳудудни қўлга олиш учун уюштирилган ҳужумда армиянинг 2 нафар аскари ўлдирилиб, 15 дан ортиқ ҳарбий қўлга олинган.

Ҳозиргача Фарёб вилояти хавфсизлик хизмати вакиллари ҳам, «Толибон» ҳам ушбу хабарга расмий изоҳ бермаган.

Аввалроқ Афғонистонда бир кунда «Толибон»нинг 140 нафар аъзоси ўлдирилгани маълум қилинган. Шунингдек, бир кунда «Толибон»нинг яна 250 дан ортиқ аъзоси йўқ қилингани хабар берилганди.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди