Ғалла ўрими, девор бўяётган ҳоким, поездда юрган Хон — 7 июнь суратлари
Эътиборингизга 7 июннинг диққатга сазовор суратларини тақдим этамиз.

Буюк Британиянинг Кент графлигида Фолкстоун соҳилларида қуюқ туман остида сайр қилаётган киши.

Эфиопиядаги муҳтож оилалар эҳсон тарқатиладиган жойда навбат кутмоқда. Мамлакат дунёдаги энг иқтисодий қолоқ давлатлардан бири ҳисобланади.

Италиянинг Венеция шаҳри туристларни кутмоқда. Шаҳар коронавирус пандемияси сабаб туристларни қабул қилишдан маҳрум бўлиб қолган эди.

Лондон шаҳри мэри Содиқ Хон пандемия бошланганидан буён илк бор қайта очилган поезд линиясида ҳаракатланмоқда.

Шу кунларда бутун Ўзбекистон бўйлаб ғалла ўрими мавсуми давом этмоқда.

Нью-Деҳлида коронавирус пандемияси сабаб жамоат транспортида йўловчилар сони ярмигача чекланмоқда.

Испания 7 июндан бошлаб барча вакцина олган туристларни қабул қилишни бошлади. Мальорка шаҳри ўзининг илк туристларини қабул қилмоқда.

Хоразм вилояти Хива тумани ҳокими Озод Матякубов 5 июнь, шанба куни маҳаллалардан бирида ғишт териб, уй деворларини оқлади.

Таиланд пойтахти Банкок шаҳрида аҳоли «Astra Zeneca» вакцинасини қабул қилмоқда.

Жанубий Кореянинг Жежу оролида туристлар ёзнинг илиқ кунларини денгиз соҳилларида ўтказмоқда.