Bugun Science. 8 июнь — Бутунжаҳон океанлар куни. Океанларнинг ҳаётимиздаги аҳамияти қандай?

Ўзбекистон океанга чиқиш имкони йўқ давлатлар қаторига киради. Мамлакатимиз, ҳатто ҳамма қўшнилари ҳам океанга чиқиш имкони йўқ бўлган жаҳондаги иккита давлатдан биридир (иккинчиси — Лихтенштейн). Лекин, шундай бўлса-да, дунёдаги барча мамлакатлар қатори, Ўзбекистон учун ҳам бугунги сананинг аҳамияти катта, чунки Ер сайёраси бу океанлар сайёрасидир. Заминимиздаги ҳаёт, тириклик, мавжудликнинг асосий омили ҳам айнан уммонлар десак асло муболаға бўлмайди. Мазкур сана 2009 йилдан буён, БМТ шафелиги остида Бутунжаҳон океанлар куни сифатида нишонлаб келинмоқда. Шу муносабат билан «Bugun.uz» ушбу сана ҳақида ҳикоя қилади.

Фото: «MondeCarte»

Океанларнинг сайёрамиз учун қай даражада катта аҳамиятга эга эканини тасаввур қилишнинг ўзи қийин. Лекин бунинг учун биргина гап кифоя — океанларсиз Ерда ҳаёт мавжуд бўла олмас эди!

Уммонлар Ер сатҳининг 70 фоиз юзасини эгаллаган. Дунё бўйлаб жуда кўплаб мамлакатларда жами 3 миллиардга яқин соҳилбўйи аҳолисининг кундалик озуқа-оқсил манбаи айнан океан ҳисобланади. Қолаверса, уммонлар Ерда мавжуд тириклик шаклларининг энг катта қисми учун бошпана бўлиб, океанда яшовчи жонзотлар хилма-хиллиги қуруқликдагидан кўпроқдир. Бу дегани, Ердаги ҳаёт занжири, эволюция босқичлари ва умуман, озуқа айланмасида ҳам океаннинг аҳамияти бирламчи бўлиб, биологлар ҳаёт нишоналари ҳам аввалига айнан океанда пайдо бўлгани, кейин қуруқликка чиққанини айтади.

Океанлар дунё иқтисодиётида ҳам мислсиз ўрин тутади. Халқаро савдо юкларининг асосий қисми айнан уммонлар орқали ташилади ва бу океанга чиқиш имкони бўлган мамлакатлар учун савдода жуда катта имкониятлар беради. Чунки океан орқали ташишда транспорт харажатлари энг арзон бўлади. Океанлар, шунингдек, тирик организмлар нафас олиши учун керакли бўлган кислород миқдорининг 50 фоизини ишлаб чиқаради ва аксинча, нафас учун яроқсиз бўлган, нейтралланиши лозим бўлган карбонат ангидрид газларининг 30 фоизга яқин қисмини ўзига ютиб, глобал иқлим мўътадиллигига ҳам ниҳоятда катта таъсир кўрсатади.

Аввалги дарсликларда, сайёрамизда тўртта океан борлиги, яъни Тинч океани, Атлантика океани, Ҳинд океани ва Шимолий муз океани бор эканлиги айтилар эди. 2000 йилда халқаро гидрография ташкилоти Антарктида атрофидаги сувларни ҳам алоҳида океан тарзида ажратиб, уни Жанубий океан деб номлаган. Океанларни қитъалар ва йирик архипелаг ороллар бир-биридан мантиқан ажратиб туради. Лекин аслида дунё океани ҳаммаси бир-бирига туташ бўлган яхлит сув ҳавзасидир. Океанлардаги умумий сув сиғими 1 340 740 километр/куб бўлиб, унда сайёрамиздаги жами сув сиғимининг 97 фоизи жамланган. Океанлар ичида майдони жиҳатдан энг каттаси Тинч океани эканини ҳамма яхши билади, у Ердаги ҳамма қуруқлик майдонини жамлагандаги юзадан 30 миллион квадрат/километр каттароқ юзага эга бўлиб, ердаги энг чуқур жой — Марианна ботиғи ҳам айнан шу океанда жойлашган.

Фото: «Futura-Sciences»

Дунё иқтисодиётидаги океанларнинг аҳамияти ҳам фақатгина балиқчилик, бандаргоҳлар ва логистика масалалари билан боғлиқ бўлиб қолмай, балки денгиз платформалари орқали турли қазилма бойликлари, биринчи навбатда нефть қазиб чиқариш саноати билан ҳам боғлиқдир. Умуман олганда, океан соҳиллари инфратузилмаси билан боғлиқ йиллик маблағ айланмаси 3 триллион доллар атрофида деб баҳоланади ва бу жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизи атрофидаги миқдорни ташкил қилади. Биргина балиқчилик соҳасининг ўзида океанлар 200 миллиондан зиёд одам учун доимий иш жойини таъминлайди.

Илмий изланиш ва тадқиқотлар борасида ҳам океанлар энг кўп эътибор қаратиладиган объектлардан биридир. Океанлар гидрография, океанология, биология ва айниқса, унинг ихтиология йўналиши ва шунингдек, климатология ҳамда геология соҳаларида асосий тадқиқот объекти саналади. Океанларда яшайдиган мавжудотларнинг хилма-хиллиги ҳозирда 200 минг турдан зиёд бўлиб, аслида бу рақам миллиондан ҳам ортиши мумкин, чунки уммонларнинг жуда катта қисми, айниқса абиссал тубликлари ҳали ўрганилмаган.

Лекин, афсуски, ҳали ўрганилмаган қисми катта бўлишига қарамай, инсоният уммонларнинг ўзига яқин қисмини деярли пайҳон қилиб бўлди. Ҳозирда океанларда яшайдиган йирик балиқ турларининг популяцияси 90 фоизгача камайиб кетган. Маржон қояларнинг тенг ярми йўқ қилинган. Одамлар ўзлари ўзлаштириб, фойдаланиб келаётган океан сувларининг 40 фоиз қисмини жуда кучли ифлослантириб (биринчи навбатда пластик билан), уни жониворлар учун яшашга яроқсиз ҳолга келтиришган. Турли манбаларда жаҳон океанига ҳар йили одамлар 12 миллион тонна атрофида пластик ташлаётгани таъкидланади. Бу биринчи навбатда, океан юзасини ифлослантириш билан салбий таъсир қилса, қолаверса, ундаги жониворлар ҳаёти учун ҳам жиддий хавф туғдиради. Зеро, пластик бўлакларини озуқа деб ўйлаб ютиб юборган денгиз жонзотларининг танасида бу чиқиндилар ҳазм бўлмайди ва натижада ўлимга олиб келади. Агар океанга чиқинди ташланиши шу зайлда давом этса ва ҳукуматлар даражасида керакли чоралар кўрилмайдиган бўлса, унда асримиз ўртасига бориб, дунё океанидаги чиқинди миқдори, ундаги балиқ миқдоридан ортиб кетиши ҳеч гап эмас (ва бу ҳазил ёки шунчаки статистик ҳисоб-китоб ҳам эмас, балки реал воқеликдир).

Фото: «The Guardian»

Умуман олганда, бугунги кунимиздаги инсон ва океан ҳаёти узвийлигини издан чиқараётган ачинарли ва аянчли факт шуки, одамзод океандан ўрни тикланмас даражада кўп нарса олмоқда ва аксинча, унинг экологик мусаффолиги ва биологик хилма-хиллигини асрашга бўлган ҳаракатларни эса етарлича қилаётгани йўқ. Ваҳоланки, бунинг оқибати жуда ёмон бўлиши мумкин, чунки юқорида ҳам айтилганидек, океанлар сайёрамиздаги тирикликнинг бирламчи манбаи ҳисобланади!

Шу сабабли ҳам бу йилги океанлар куни байрамининг шиори сифатида БМТ томонидан «Океан: ҳаёт ва мавжудлик манбаи» деган мавзу танланган. Бугунги кунни океанлар куни сифатида нишонлашдан мақсад, одамларнинг диққатини океан ва айниқса унинг экологик муаммоларига қаратиш, океанларнинг биосфера ва ҳаёт учун нечоғлик аҳамиятга эга эканини одамларнинг онгига етказишдан иборатдир.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023