13:27 | 08.06.21 2036

ЖССТ коронавирусга қарши эмланмаганларни огоҳлантирди

Ташкилот бу бўйича махсус баёнот берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемияси сабабли ўрнатилган чекловларни бекор қилиш эмланмаганлар учун хавфли бўлиши мумкинлиги айтди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесусга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «California Sun»
Фото: «California Sun»

Маълум қилинишича, ташкилот раҳбари 7 июнь, душанба куни бўлиб ўтган брифингда бу бўйича махсус баёнот берди.

«Коронавирус штаммларининг жумладан «ҳиндча» вариантни глобал миқёсда тарқалиши сабабли ўрнатилган чекловларни тезда бекор қилиш эмланмаганлар орасида жиддий хавфни юзага келтиради», — деган Гебрейсус.

У шунингдек, COVID-19 вакциналарининг нотекис тақсимланиши вируснинг тарқалишига имкон бериши, бу эса эмлаш самарадорлигини пасайтирадиган коронавирус вариантининг кўпайишига туртки бўлишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни тўлиқ йўқ қилиш асосий ечим эмаслиги ва инсоният бунга кўникиши кераклигини маълум қилганди. Шунингдек, ташкилот дунё бўйлаб 2021 йил охиригача қанча аҳоли эмланиши кераклигини айтган.

Аввалроқ ЖССТ коронавирусга қарши навбатдаги вакцинани фавқулодда қўллашни тасдиқлаганди. Шу билан бирга, ташкилот коронавирус штаммлари номига ўзгартириш киритганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 860
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 420
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1768
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 769
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1153