Коммунистик партиянинг юз йиллиги, ухлаётган филлар, чиқиндилардан ясалган президентлар бюстлари — 8 июнь суратлари
Эътиборингизга 8 июннинг энг диққатга сазовор суратларини тақдим этамиз.

Хитойда ўз яшаш жойини тарк этиб, бошқа ҳудудга кўчаётган филлар 500 км масофани босиб ўтгач, ухлаб дам олмоқда.

Бозор яқинида коронавирусга қарши карантин талаблари юмшатилишини кутаётган ҳиндистонлик савдогарлар. Мамлакат 2021 йилда касаллик авж олган нуқта бўлди.

Англияда ўтиши кутилаётган G7 саммитидан олдин инглиз ҳайкалтарошлари чиқиндилардан ушбу давлатлар раҳбарларининг бюстларини ясади. Ушбу санъат асари АҚШ президентлари шарафига ўрнатилган ёдгорликка тақлидан ясалган. Унда Франция президенти Эммануэль Макрон, Япония бош вазири Ёшиҳиде Суга, Германия канцлери Ангела Меркел, АҚШ президенти Жо Байден, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳамда Италия бош вазири Марио Драгилар тасвирланган.

Перуда президентликка номзод Педро Кастиля тарафдорлари мамлакат байроғини кўтариб чиқдилар.

Хитойда гулчилар мамлакат коммунистик партиясининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан гуллардан партия байроғи тасвирини ясади.

Малайзияда коронавирусдан вафот этган бемор санитар талаблар асосида дафн этилмоқда.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида полиция коронавирус шаклидаги бош кийим ва ҳимоя қалқонлари ёрдамида тартибни сақламоқда.

Қозоғистонда йўқолиб кетиш хавфи остида қолган саига антилопалари яна кўпаймоқда.

Канаданинг Онтарио шаҳрида мусулмонларга қарши кайфиятдаги микроавтобус ҳайдовчиси тўрт кишилик мусулмон оилани ўлдирди. Оила вафот этган жойда одамлар гуллар билан уларни ёд этмоқда.

Туркиянинг энг машҳур туристик йўналишларидан бири Каппадокияда тонг отиши пайтида бир нечта ҳаво шарлари учирилди. Мамлакат бу йилги ёз учун туристларни қабул қилишга тайёрланмоқда.