23:28 | 08.06.21 69

Ўзбекистонда 1800 МВт қувватли иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади

Лойиҳа 2021 йил якунига қадар амалга оширилади

Электр энергетика соҳасида 2021 йил якунига қадар умумий қуввати 1 минг 800 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми 14 минг мегаваттдан 15 минг 800 мегаваттга етказилади.

Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 240 мегаваттдан 2 та ва 230 мегаваттга тенг 1 та, Хоразм вилоятида 174 мегаватт, Бухоро вилоятида 270 мегаватт, Қашқадарёда 220 мегаватт қувватга эга иссиқлик электр станциясиялари, Навоий ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 100 мегаваттдан бўлган 2 та қуёш электр станцияси ишга туширилади.

Сурхондарё вилоятида 38 мегаваттга тенг «Зарчоб-2» ва Тошкент вилоятида 8 мегаваттга тенг «Камолот» гидроэлектр станциялари ишга туширилади.

Инфографика: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Электр станцияларида олиб борилган модернизация ишлари натижасида «Сирдарё иссиқлик электр станцияси»нинг қуввати 150 мегаваттга, «Фарҳод гидроэлектр станция»сининг қуввати 13 мегаваттга оширилади.

Бунда ушбу барпо этилган қувватларда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 12 миллиард киловатт-соатни ташкил этади.

Аввалроқ Фарғонада қуввати 1200 мегаватт бўлган қуёш электр станцияси қурилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент Шеробод қуёш электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйгани айтилганди.