Эскперт минбари. Хайр, Биби! Нетаньяху эрасининг ниҳояси

Исроил икки йил давомида сиёсий инқирозни бошдан кечирмоқда. Шу давр мобайнида бир неча бор парламент сайловлари ўтказилди.

Ҳукуматдан кетишни истамаган бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳар сафар раҳбарликни сақлаб қолишни уддалади. Аммо у ўзига юклатилган вазифа — янги ҳукумат тузишни эплай олмади. Президент янги ҳукумат тузиш вазифасини мухолифатдаги Еш Атид партияси лидери Яир Лапидга топширди.

Шу тариқа 2 июнь куни янги коалицион ҳукумат тузилгани маълум қилинди. Исроилнинг навбатдаги бош вазири этиб Ямина партияси лидери, радикал ўнгчи Нафтали Беннет тайинланди. Бу ҳақдаги тегишли ҳужжат яқин кунларда Кнессет томонидан имзоланиши кутилмоқда.

Шу тариқа Биньямин Нетаньяхунинг 12 йиллик даври якунига етмоқда. «Эксперт минбари» рукнининг бугунги меҳмони россиялик сиёсатшунос, Яқин Шарқ бўйича эксперт Михаил Магид Исроилдаги охирги сиёсий ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилади.

Фото: «Reuters»

Биби — Исроилда ўта ўнг миллатчи партия бўлган Ликуд етакчиси Биньямин Нетаньяхуни шундай деб чақиришади. Ўнглар мамлакатда аксилараб кучлар ҳам дейилади, улар Фаластиннинг қолган ерларини ҳам босиб олиш тарафдоридир. Шунингдек, унинг Катта коалициясига Ликуддан ташқари Диний сионизм ва икки ортодоксал-яҳудийлар партияси — ШАС ҳамда Тора ҳам киради. Уларнинг мақсади Тора (Эрон прототипидаги яҳудий давлат)ни бунёд этиш эди. 

Қолган барча кучлар Бибига қарши бирлашган. «Ўзгаришлар коалицияси» ўта ўнг миллатчилар (Ямина, «Бизнинг уйимиз Исроил», Янги умид) , марказчилар (Келажак, Оқ-кўк кабилар), социалист сионистлар ва ўнг либерал сионистларни ўз ичига олади. Булар оккупацияни тўхтатиш, Фаластин давлати ва алоҳида араб партияларини тузишни қўллайдилар. Уларни Нетаньяху режимини ағдаришдек мақсад бирлаштириб туради. 

Ультра-Ортодокслар билан аксилараб миллатчи партиялар (Фаластинни босиб олиш тарафдорлари) парламентда 120 ўриндан 72 тасини эгаллаган. Аммо қатор кучлар, масалан, одатда Ликуд билан коалицияга киришга тайёр бўлган марказчилар Бибининг партияга раҳбарлиги сабаб бундан бош тортмоқдалар. Биринчидан, уларнинг айримлари бош вазир билан ёмон муносабатлар тарихига эга. Иккинчидан, Нетаньяху айни дамда тергов қилинмоқда, шу сабабли партия етакчилари уни зарарли санаб, ҳамкорлик қилишдан бош тортишган. Исроилда сиёсий инқироз юз берди: 2 йилда 4 марта парламент сайловлари ўтказилди, аммо айнан бир куч етовидаги ҳукуматни тузишнинг имкони бўлмади. 

Фото: «BBC»
Нафтали Беннет

Инқироз якуний босқичга кирмоқда: Ўзгаришлар коалицияси ғалаба қозонди, Биби эраси ниҳоясига етай деб қолди.  Ҳозир у шунчаки оддий мухолифатчи ва жиноятчига эврилиш арафасида: Массияхунинг элитар ҳибсхонаси эшиклари у учун очиқ, яхши шароитли камера тайёрлаб қўйилган. 

Яна бир фараз, бу жараён йиллаб давом этиши мумкин. Бироқ Биби ҳозир ҳеч кимга керак эмас. Унинг партиядаги собиқ шериклари — Нафталли Беннет (Ямина  гуруҳидан бош вазир), Гидеон Саар (Янги Умид) собиқ тарафдорларга айланди. Улар ва бошқа тарафдорлар бир вақтлар шуҳратпараст раҳбар ва унинг қудратли рафиқаси Сара томонидан ҳокимиятдан четлатилганди. Ҳозир собиқ аламзадалар бир нарсани истайди — тезроқ Бибининг интиҳосига гувоҳ бўлиш. 

Биби дастлаб Беннетга ротация услубидаги ҳокимиятни таклиф қилди (аввал Нетаняху бош вазир бўлади, сўнгра Беннет). Аммо бу коалиция кўпчиликка эга бўлмасди ва асосийси Биби аллақачон ишончни йўқотиб бўлган эди.

Биби худди шундай келишувни Оқ-кўк марказчилар лидери Бенни Ганц билан ҳам қилганди ва кейин уни лақиллатишга муваффақ бўлди: ўзи бош вазир бўлиб олди, сиёсий инқирозга замин яратди ва янги сайловлар ўтказди. Оқибатда Ганц ҳам унинг ашаддий рақибига айланди. 

Ўзининг энг яқин ликудчиларига ҳам Нетаньяху керак бўлмай қолди — вазирлик лавозимлари ва молиявий қувватлар Бибининг душманлари қўлига ўтиб кетди. Биби ШАС ва Тора партиялари учун кераксиз бошоғриққа айланди. 

Тез орада унинг ўнг миллатчи ва диний блоки парчаланишни бошлайди. Бибининг ликудчи шериклари ва диндорлар янги кучлар — Беннет, Саар ва Лапидга янги таклифлар билан чиқа бошлашади (Лапид Биби ҳукумати даврида молия вазири бўлган ва можароли тарзда ҳайдалган эди). 

Бибининг Трамп фойдасига тиккан гарови ҳам барбод бўлди. Трамп ютқазди, айни пайтда Дональднинг аёвсиз рақиблари ҳокимиятда ўтирибди. Улар Нетаньяху ва Трампнинг оилавий яқинлиги ва иккаласининг асосий иши — Эрон билан ядро келишувининг бузилганини унутишгани йўқ. Байден учун ядро келишувини тиклаш муҳим масала, Биби эса охирги вақтгача буни барбод қилишга уриниб келди. Шу сабабли Биби АҚШ учун ҳам кераксизга айланди. 

Уни сиёсий мурда дейиш мумкин. Гарчи Биби кучли яшовчанлик ва топқирликни намойиш этса-да, унинг вақти тугади, деса ҳам бўлади. У барча учун кераксиз — америкаликлардан тортиб, сиёсий шерикларгача, ҳатто дўстлар учун ҳам, ҳамма ундан юз ўгирмоқда. Унинг молиявий раҳнамоси, Трамп оиласи билан қалин алоқаларга эга Шелдон Адельсон ҳам яқинда оламдан ўтди. 

Фото: «CNN» 

Яир Лапид

Биби ҳокимият чўққисида экан, Трамп билан Яқин Шарқ тақдирини ҳал этишга уринди. Аммо маълумки, шуҳрат чўққисидаги одам ўлимдан қоча олмайди, пастга қулайди. 

Ҳукмрон коалицияга Бибини тезроқ ҳибсга жўнатиш жуда муҳим. Нетаньяху озодликда ва Ликудни бошқарар экан, унинг қайтиши, сиёсий инқироз ва мамлакатдаги беқарорлик таҳдиди мавжуд бўлиб қолаверади. У қамалгандан сўнг  бошқалар Ликудга раҳбарлик қилаверади. Улар билан эса келишса бўлади. Беннет ва Саар учун араб исломчилари билан иттифоқ тузишдан кўра Ликуд билан музокара қилиш қулайдир. Аммо фақатгина Биби Ликуддан (ва умуман сиёсатдан) кетгачгина. 

Исроилнинг янги раҳбарияти — мўрт сўл-ўнг коалиция, ультрасўл, сўл-марказчилар ва исломчиларнинг иттифоқидир. Бирлашма ички ва ташқи сиёсатда ўта қалтис ҳаракатлардан қочади, чунки бу янги сиёсий инқирозга сабаб бўлиши ва  ҳали қамалмаган, Ликудга раҳбарлик қилаётган Бибининг кўтарилишига олиб келиши мумкин. 

Ўзгаришлар коалицияси АҚШга жуда қарам, чунки у ташқи сиёсатда энг кўп таъсирга эга суперқудрат сифатида қолмоқда. Бош вазир Беннетнинг асосий сиёсатида эҳтиёткорлик ётади. Ўз номидан фарқли равишда Ўзгаришлар коалициясидан радикал ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади. Унинг ягона мақсади Исроилдаги кўплаб сиёсий кучлар ва компанияларни Бибидан яхшиликча айириб олиш бўлади.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди