Минг йиллик товуқ тухуми, Мумбайдаги сув тошқинлари, кўпикларга бурканган Мармар денгизи — 9 июнь суратлари
Эътиборингизга сўнгги 24 соатнинг энг диққатга сазовор суратларини тақдим этамиз.

Ливерпуль черковида полда ўрнатилган Тинчлик кабутари мемориалига одамлар ўтган йили вафот этган кишилар хотираси учун тугмача қўймоқда.

Монголияда президент сайловлари бўлиб ўтди. Овоз беришга келган улан-баторлик киши.

Қуддус шаҳрига яқин бўлган ўрмонларда ёнғин келиб чиққан. Тутун бутун шаҳар бўйлаб тарқалмоқда.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқинлари келиб чиқди.

Туркияга тегишли Мармар денгизи юзаси қуюқ кўпик билан қопланди. Ҳолат бир ҳафтадан буён давом этмоқда.

Буюк британиялик фаоллар қазиб чиқариладиган ёнилғи маҳсулотларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига қарши норозилик акциясини ўтказди.

Ҳиндистонда коронавирус тадбирлари енгиллаштирилиши фонида оёқ кийим сотувчи савдогарлар дўконларини очмоқда.

Исроилда археологлар минг йиллик дея тахмин қилинаётган товуқ тухумини топди. Бу мамлакат тарихидаги энг қадимги тухум экани айтилмоқда.

Бразилияда ҳинду қабилалари сардорлари ҳукуматнинг янги демаркация лойиҳасига қарши Конгресс биноси олдида норозилик намойишига йиғилди.

Парижда давом этаётган теннис бўйича Ролан Гаррос мусобақасининг ярим финал баҳсида Диего Шварцман Рафаэль Надалга имкониятни бой берди.