20:15 | 09.06.21 125

Қорақалпоғистонда 3 киши тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Bugun.uz мухбирининг хабар беришича, марҳумлар орасида 15–16 ёшли болалар бор

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида 9 июнь куни уч киши тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Наманган ФВБ ахборот хизмати/ Иллюстратив

Хабарда айтилишича , Суўёнли овули ҳудудида соат 05:30 ларда фуқаро С.У. (1990 йилда туғилган),  вояга етмаганлар С.К.(2006 йилда туғилган), С.М. (2007 йилда туғилган) ва Д.М. (2004 йилда туғилган) ер остидаги сув қувурини қазиб олаётган фуқароларни тупроқ ўпирилиб, босиб қолган.

Фуқаро С.У., С.К. ва С.М.лар воқеа жойида вафот этган,  вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борил моқда.

Аввалроқ Наманганда чуқур қазиётган икки ишчи тупроқ остида қолиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.