15:35 | 09.06.21 149

Сирдарёда ЙПХ ходими фаолиятига тўсқинлик қилган 6 йигитга чора кўрилди

Улар ходимга кўмаклашган «Nexia-3» ҳайдовчисини ҳақорат қилиб, машина ҳужжатларини олиб қўйган

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 30 май куни тунги соат 21:00 атрофида ЙПХ ходими фаолиятига тўсқинлик қилган 6 йигитга чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, ЙПХ ходими Гулистон ва Халқлар дўстлиги кўчалари кесишган чорраҳада хизмат олиб бораёган вақтида тўхташ ишорасига қарамай, светафорнинг тақиқловчи қизил чироғидан «Nexia-2» тўхтамай ҳаракатланган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги учун «Nexia-3» ҳайдовчисидан ортидан кузатиб боришни илтимос қилган ва кейинги постларга йўлни тўсиш бўйича хабар берган. Ҳайдовчи ушлангач, ҳаракат давомида маст ҳолатда экани маълум бўлган. 

Қайд этилишича, ўзининг фуқаролик бурчини бажариб, қоидабузар ҳайдовчини ушлашда бевосита кўмаклашган «Nexia-3» ҳайдовчисига ўзини Зокир деб таништирган фуқаро бошчилигидаги бир нечта йигитлар ўзбошимчалик билан руҳий босим ўтказиб, ҳақорат қилган. Бундан ташқари, ҳайдовчнинг ҳужжатларини олиб қўйган ҳамда ортидан воқеа жойига келган ЙПХ ходимларининг қонуний ҳаракатларига аралшган. Бу ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқ орқали тарқатган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 6 нафар йигитнинг ҳар бири Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-моддаси 1-қисми, 183-моддаси (Майда безорилик), 195-моддаси, 200-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Аввалроқ Жиззахда ЙПХ ходими ва «Жигули» ҳайдовчиси ўртасида тортишув содир бўлгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Навоийда ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида тортишув содир бўлгани маълум қилинган.