Тошкентда 3 асрлик максимал ҳаво ҳароратлари рекорди янгиланди

Тошкент шаҳрида уч асрлик максимал ҳаво ҳароратлари рекорди янгиланди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳудудларига 3–7 июнь кунлари Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво массалари кириб келиши сабаб ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетган. Оқибатда ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг шу кунлар учун хос бўлган иқлимий меъёр қийматларидан 7–10 даража юқорилаши тўғрисида хабар берилган.

Ушбу кунларда Тошкент шаҳрида рекорд даражадаги иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилди. Кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади. Тошкент шаҳрида кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати 44,6 даража иссиқ бўлиб, бу кўрсатгич 1997 йил 18 июлда кузатилган. 

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати доимий меъёрдан юқори бўлиши кутилгани хабар қилинган эди.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди