Трамп мамлакатларни Twitter ва Facebook’ни блоклашга чақирди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Twitter ва Facebook’ни сўз эркинлигига тўсқинлик қилишда айблаб, қўп давлатларни ушбу тармоқларни блоклашга чақирди. Бу ҳақда «Tech Chrunch» хабар берди.

Келтирилишича, Оқ уйнинг собиқ раҳбари 9 июнь куни Нигерияни Twitter’ни блоклагани учун табриклаб, кўп мамлакатлар ҳам бунга эргашиши кераклигини айтди.

«Улар ким бўлибдики, ўзлари соф ёвузлик қила туриб, нима яхши ва нима ёмонлигини белгилайди? Мен буни президент бўлганимда қилишим керак эди. Аммо Цукерберг (Facebook асосчиси) менга қўнғироқ қилиб, Оқ уйга кечки овқатга келиб, менга қанчалик яхши эканимни таъкидлади», — дейилган Трамп баёнотида.

Таъкидланишича, баёнот сўнгида собиқ президент АҚШ президентлик сайловига ишора қилиб, «2024?» деб ёзган.

Маълумот ўрнида, Трамп 6 июнь куни Facebook раҳбари Марк Цукербергни сўз эркинлиги тўғрисидаги қонунларни бузганликда айблаб, шахсий аккаунтининг ижтимоий тармоқда музлатилганини танқид қилган. Блокланишга Трамп тарафдорларининг Капитолий биносига қилган ҳужуми сабаб бўлган. Шундан сўнг Facebook Трампни нафратни қўзғатишда айблаб, тармоқдаги саҳифасини икки йилга блоклаган.

Аввалроқ Трамп доллар «дунё валютаси»га айланиши кераклигини айтганди. Шунингдек, Трамп Байденнинг сиёсатини кескин танқид қилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023