Орден олган Мирзиёев, қўл уриштираётган Макрон ва Жонсон, одамлар орасидаги денгиз мушуги — 11 июнь суратлари
Сўнгги 24 соатнинг энг диққатга сазовор суратларини эътиборингизга тақдим этамиз.

Буюк Британияда суратга олинаётган Ҳариссон Форд ижросидаги машҳур Индиана Жонс фильмининг бешинчи қисми павильонида декорация ёниши суратга олинмоқда.

Калифорнияда қирғоққа чиққан денгиз мушугини томоша қилаётган сайёҳлар. Калифорния қирғоқлари туристик мавсум учун очиқ.

Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёевга икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун ушбу мамлакатнинг юксак мукофоти — I даражали «Зарринтож» орденини тантанали равишда топширди.


АҚШда коронавирус қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик олдида турган болакай. Мамлакатда коронавирусдан 600 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Буюк Британиянинг Корноул шаҳрида G7 давлатлари саммити бўлиб ўтмоқда. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва рафиқаси Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқасини кутиб олмоқда.

Буюк Британия ташқи ишлар давлат котиби Доминик Рааб G7 саммитида журналистларга интервью бермоқда.

Колумбияда ҳукуматга қарши норозилик намойишларида вафот этган Ангелвис Грегорио Беллонинг дафн маросимида яқинлари кўз ёш тўкмоқда. Мамлакатда бир ойдан буён ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Туркияда соғлик ходимаси коронавирусга қарши вакцинани тайёрламоқда. Мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари эмланиши кутилмоқда. Туркия энг кўп турист ташриф буюрадиган етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.

Бразилияда тасодифий ўқ узилишидан вафот этган Катлен Ромеу яқинлари дафн маросимида кўз ёш тўкмоқда.

Берлинда давлат балет театри раққосаси кемада «Оққуш кўли» балетида рақсга тушмоқда.