16:34 | 11.06.21 4233

Россия ва Ўзбекистон махсус кучларининг Сибирдаги қўшма машғулотлари якунланди — видео

Жараён махсус ҳарбий-спорт ўқув марказида бўлиб ўтган

Россия ва Ўзбекистон махсус кучларининг қўшма машғулотлари якунланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги веб-сайтида хабар берилди.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, бир неча кун давомида икки мамлакат разведка гуруҳлари ўрмон ва тоғ йўлларидан юриб, қидирув ва разведка машғулотларини ўтказган. Шунингдек, бир нечта ҳарбий машқларни бажарган.

«Машқлар давомида тоғли ва ўрмонли ҳудудларда махсус миссиялар учун шахсий таркибни тайёрлаш бўйича тажриба алмашдик. Сибир тоғларининг оғир шароитларига қарамай, барча топшириқларни бажаришда жасорат ва матонат кўрсатилди. Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги номидан машғулотнинг барча иштирокчиларига ўз миннатдорлигимни билдираман», — дея таъкидлаган машқлар бўйича раҳбар полковник Олег Соколов.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам, ўз навбатида, россиялик ҳамкасблари билан тажриба ва маҳорат алмашиш имконияти учун давлат раҳбарлари, шунингдек, ҳар икки мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбариятига миннатдорлик билдирган.

«Менга табиат ва бой моддий-ўқув базаси ёқди. Ушбу машқлар давомида биз катта тажриба тўпладик», — дейди подполковник Сирожиддин Бозоров.

Маълумот ўрнида, Россия Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон махсус кучларининг қўшма машқлари 8–11 июнь кунлари денгиз сатҳидан 1,7 минг метр баландликда жойлашган «Ергаки» ҳарбий-спорт ўқув марказида бўлиб ўтди.

Аввалроқ Сибирда Россия ва Ўзбекистон махсус бўлинмаларининг машқлари бошлангани маълум қилинганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 893
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 428
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 494
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 775
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1168