Тошкент вилоятидаги мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, 11 июнь, жума куни соат 14:43 да Маърифат маҳалла фуқаролар йиғини Баҳор кўчасида жойлашган «Eko oil produkt» корхонасининг мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиққан. Бунинг оқибатида бинонинг тахминан 60 метр/квадрат майдонига зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг олтита ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

Аввалроқ Навоийдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани ва Тошкентда 20 гектар майдонда ёнғин келиб чиққани хабар қилинган эди. Шунингдек, Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бири ёғ қиздирилиши оқибатида ёниб кетгани маълум қилинган.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев