Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 20 май куни 17 ёшли йигит 33 ёшли аёлни калтаклади. Бу ҳақда туман ички ишлар бўлими ахборот хизмати хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив
Маълум қилинишича, 20 май куни Қанотли маҳалласи Қанотли қишлоғида 33 ёшли Д.Э. ва 17 ёшли Д.М. ўзаро гап талашиб, жанжаллашган. Жанжал вақтида Д.М. қишлоқдоши Д.Э.ни уриб калтаклаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими масъуллари, жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик иштирокида ушбу ҳолат юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилган.
«Ҳар бир фуқаро бундай салбий ҳолатларни содир бўлишини томошабин бўлиб кузатиб туриши эмас, балки унинг олдини олишга чин дилдан ҳаракат қилиши шартлиги, ўзининг огоҳлиги ва ҳушёрлиги билан масъул», дейилади хабарда.
Аввалроқ Намангандаги бозорда сомсапаз маст аёлни калтаклагани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухорода аёллар Фанлар академияси археологи ва унинг шеригини калтаклагани маълум қилинган.