Сирдарёда 3 нафар фуқарони ўқишга киритишини айтиб, талабалик буйруғини сохталаштирганлар қўлга олинди
Улар бунинг учун 6400 доллар олган
Сирдарё вилояти Ховос туманида 3 нафар фуқарони ўқишга киритишини айтиб, талабалик буйруғини сохталаштирган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаиенти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Ховос туманида яшовчи фуқаро О.А. ва бошқалар 3 нафар фуқарони ўзларининг Гулистон давлат университетида ишловчи Ш.исмли таниши орқали университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш пул олгани аниқланган.
Таъкидланишича, улар бунинг учун 6400 доллар олган. Шунингдек, айбланувчилар бундан ташқари фуқаро З.А.га 3,5 миллион сўм ва У.М.га 9,1 миллион сўм пулни контракт тўловлари учун тўлатиб, уларга талабалар сафига қабул қилинганлиги тўғрисида сохта буйруқ тақдим этгани айтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда фуқарони юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган эркак ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, Шунингдек, Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро ушланган.