Сурхондарёда ҳайдовчи юк машинанинг олд ўриндиғи остига ҳам йўловчи олиб ҳаракатланди — видео
Сурхондарё вилоятида ҳайдовчиси юк машинанинг олд ўриндиғи остига ҳам йўловчи олиб ҳаракатланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи йўлда ҳаракатланиб кетаётган пайтда унинг юк машинаси тўхтатилган. Унда ҳайдовчи машинанинг олд ўриндиғи остига ҳам йўловчи олиб кетаётгани аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 159-бандида кўрсатилган ҳолат — белгиланган тартибдан ортиқча одам олгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, транспорт воситасининг конструкциясида кўрсатилмаган ўзгартиришлар киритгани ва юк ортиш қоидаларини бузиб ҳаракатлангани учун машина вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.
Аввалроқ Сирдарёда «Malibu»га меъёридан ортиқ йўловчи чиқарган ҳайдовчи ушлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Бухорода юк машинасига сохта давлат рақам белгиси тақиб юрган ҳайдовчи ушлангани хабар қилинган.