Бухорода хорижга чиқмоқчи бўлган эркакдан 8 йиллик алимент олдиндан ундирилди

Бухоро туманида хорижга чиқмоқчи бўлган отадан саккиз йил уч ойлик алимент — 143 миллион 646 минг 413 сўм олдиндан ундирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.С.дан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисм миқдорида З.А.га алимент ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат Қизилтепа туман мажбурий ижро бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида А.С.нинг Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Шундан сўнг қарздор алимент тўловларини мунтазам равишда тўлиқ тўлаб келган ва фарзандининг вояга етгунига қадар бўлган алимент қарздорлигини ҳисоблаб беришни сўраб мурожаат қилган. Олдиндан тўланиши лозим бўлган саккиз йил уч ойлик алимент суммаси ҳисобланиб, жами 143 миллион 646 минг 413 сўмни ташкил этиши тўғрисида қарздорга маълум қилинган.

А.С. эса ҳисобланган алимент пулларини ўша куннинг ўзида туман бюро бўлимининг депозит ҳисоб рақамига тўлаган. Натижада унга нисбатан республика ҳудудидан чиқишни вақтинчалик чеклаш тўғрисидаги қарор бекор қилиниб, 2021 йилнинг 2 июнь куни ижро ҳужжати тамомланган. Ушбу ундирилган маблағ З.А.га нақд пул шаклида топширилган.

Аввалроқ Фарғонада 3 йилдан бери алимент пулини тўламаган аёл жаримага тортилгани ва Бухорода ота фарзанди учун 2500 доллар алимент тўлагани хабар қилинган эди. Шунингдек, Наманганда ота фарзанди учун алимент ўрнига уй совға қилгани маълум қилинган.

Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди