Фарғонада эркак 9 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади

Фарғона туманида эркак 9 йиллик алимент пулини муддатидан олдин тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими иш юритувида қарздор А.С.дан ундирувчи М.М. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд. Ҳужжат бўйича қарздордан алимент қарзи мунтазам равишда ўз вақтида ундириб келингани сабаб ундирувчи М.М. томонидан эътироз келиб тушмаган.

Таъкидланишича, алимент пулини тўлаш учун келган С.А.га давлат ижрочиси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида»ги низом талаблари тушунтирилган.

Шундан сўнг 9 июнь куни эркак фарзанди Р.М.нинг 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган 71 миллион сўм алимент пулининг 3000 долларини нақд кўринишда, қолган 40 миллион сўм пулни банк пластик картасига ўтказган ҳолда берган. Шу тарзда ундирувчи М.М.нинг аризасига ижро иши бўйича иш юритуви тамомланиб, ҳужжат унга қайтарилган.

Аввалроқ Бухорода ота фарзанди учун 2500 доллар алимент тўлагани хабар қилинган. Шунингдек, Сурхондарёда ота фарзандларига алимент ўрнига 2 хонали уй ва 10 сотих ер бергани маълум қилинган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023