Россиялик олимлар тушни қайта тиклай оладиган қурилма ишлаб чиқди

Россиялик олимлар кўрилган тушни қайта тиклай оладиган мосламани ишлаб чиқди. Бу ҳақда Миллий технологиялар бўйича ташаббус платформасига асосланиб, «МИР24» хабар берди

Фото: «Ug-clinica»

Маълум қилинишича, ихтиро нейрогарнитура кўринишида бўлиб, Москва физика-техника институтининг нейроробототехника лабораторияси тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган.

Қайд этилишича, инсон бошига кийдириладиган ушбу қурилма иш жараёнида кечаси кўрилган тушни «мия-компьютер» интерфейсига жўнатади. Унинг ёзиб олиниши эса электроэнцефалография ва нейрон тармоқ ёрдамида амалга оширилади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳозиргача тўлиқ бўлмаса-да, бир қанча инсонларнинг туши ёзиб олинган. Мавжуд тасвирлар асосида тушнинг моҳиятини билиш имконияти мавжуд. 

Олимларнинг айтишича, тизимни синовдан ўтказиш икки йил олдин бошланган бўлиб, кейинги беш йил ичида унинг ёрдамида тушни бемалол ёзиб олса бўлади.

Аввалроқ россиялик мия учун имплант ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, қон таркибида алкоголь миқдорини аниқловчи қурилма ишлаб чиқилгани маълум қилинганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023