Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди — видео

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги қабристонда 12 июнь, шанба куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўшработ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ёнғин Бозоржўй маҳалласи ҳудудида жойлашган «Кўктўнли ота» қабристонида юз берган. Ҳолат содир бўлган куни соат 11:05 да туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Ушбу хабар асосида иккита жанговар экипаж жалб қилинган ва 12:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирги пайтда туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқанддаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлгани ва Навоийдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз бергани хабар қилинган эди. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди