Сурхондарёда қўлбола ов милтиғи ясаб сотган эркакка чора кўрилди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида қўлбола усулда қурол ясаб сотган эркакка чора кўрилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ш.Ч. исмли эркак интернет орқали қўлбола ов қуроли ясашни ўрганиб, ўзи учун ов милтиғини ясаган. У ушбу қуролнинг ҳақиқийсидан қолишмаганини кўриб, сотишга қарор қилган. Орадан бир оз вақт ўтиб, қўшни маҳаллада яшовчи Ш. исмли йигит бир танишига ов милтиғи зарурлигини айтган ва унга буюртма берган.
Ш.Ч. харидорга қўлбола ов милтиғини 2 миллион 600 минг сўмга сотаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинган. Мазкур ҳолат суд мажлисида кўриб чиқилиб, қонуний чора кўрилган. Унга тегишли моддаларга биноан озодликдан маҳрум қилиш (қамоққа олиш) жасоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида ов қуроли ва ўқ-дориларни ноқонуний тарзда сақлаш, уни қўлбола усулда ясаш, шунингдек, қурол-яроғ савдоси билан шуғулланиш тақиқланган.
Аввлроқ Тошкент вилоятида қурилиши битмаган иншоот остида қурол сақлаб келган шахс аниқлангани ҳақида ҳабар беилган эди. Шунингдек, Навоийда уйида 2 та ов қуроли сақлаб келган эркак ушлангани маълум қилинган.