«Толибон» Афғонистондаги яна бир туманни назорат остига олди

Афғонистондаги яна бир туман «Толибон» назорати остига ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, бир неча кун давом этган тўқнашувлардан сўнг Фарро вилоятининг Лашжуян тумани «Толибон» қўлига ўтган.

Фарро вилояти кенгаши раҳбарининг ўринбосари Шоҳ Маҳмуд Найимийнинг айтишича, отишмалар оқибатида камида 30 нафар афғон хавфсизлик кучлари ўлдирилган.

Фарро вилояти кенгаши депутатининг қўшимча қилишича, айни пайтда Балх вилоятининг туманлари ҳам жиддий таҳдидларга дуч келмоқда. Ўз навбатида, Шулгара туманидаги маҳаллий манбалар тезда ёрдам кучлари жўнатилмаса, Мозори Шарифдан 50 километр узоқликда жойлашган ушбу ҳудуд ҳам «Толибон» қўлига ўтишини айтмоқда.

Маълумот ўрнида, сўнгги бир ҳафта ичида «Толибон» қўлига ўтган туманлар сони 10 тадан ошган.

Аввалроқ «Толибон» Афғонистондаги туманлардан бирини қўлга олгани хабар берилган. Шунингдек, мамлакатдаги ҳарбий базани портлатиб юборгани маълум қилинганди.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди