«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги икки туманни қамалга олди

Афғонистоннинг Сарипул вилоятида жойлашган Санчарак ва Гусфанди туманлари ҳам «Толибон» қўлига ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Сарипул вилоятининг вакиллар палатаси аъзоси Ҳамдуллоҳ Бейкнинг айтишича, 500 дан ортиқ хавфсизлик кучлари бўлган вилоятнинг Санчарак ва Гусфанди туманлари айни пайтда «Толибон» томонидан қамалга олинган. Шунингдек, Санчарак туманидаги Фаршақан қишлоқ касалхонаси яқинида ҳам «Толибон» ҳаракати кучайган.

Ҳамадуллоҳ Бейкнинг таъкидлашича, агар қамалда бўлган аскарларни қўллаб-қувватлаш учун жиддий ҳаракатлар қилинмаса, «Толибон» томонидан қўйилган чекловлар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бир қатор манбаларнинг маълум қилишича, «Толибон» мамлакат хавфсизлик кучларига қарши аллақачон қаттиқ чекловлар қўйган, икки туман эса иқтисодий санкциялар остида қолган.

Аввалроқ «Толибон» Афғонистондаги туманлардан бирини қўлга олгани хабар берилган. Шунингдек, мамлакатдаги яна бир туман назорат остига олингани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади