Тошкентда «Ташаббус — 2021» танлови кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди

Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида 14 июнь куни «Ташаббус — 2021» танлови кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото:  Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг  тегишли фармойиши қабул қилинган бўлиб, кўрик-танловга янада янгича механизмлар жорий қилинди. Ташаббус кўрик танлови ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилиб келинмоқда. Кўрик танловни ташкил этишдан асосий мақсад қуйидагилар ҳисобланади: 

  • ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳит яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш;
  • тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш;
  • тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш;
  • тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш ҳамда уларнинг уларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларига кўмаклашиш
  • ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёш тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш.
Фото:  Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Анъанавий тарзда ташкил этилиб келинаётган мазкур кўрик танлов Республиканинг барча туман ва вилоятларида «Тараққиёт сари қадам» шиори остида босқичма-босқич ташкил этилди. Қайд этиш лозимки танлов тарихида биринчи бор кўрик-танловнинг барча босқичларида ғолибларни аниқлашда шаффофлик ва адолат принциплари таъминлаш мақсадида танловда иштирок этиш учун ўз аризаларини электрон платформа орқали юбориш имконияти яратилди.

Хусусан, унга туманлардан 13 164 та иштирокчи ўз аризаларини топширди ва улардан  970 таси кўрик танловниннг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Навбатдаги ташкил этилган вилоят босқичларида 69 та иштирокчи ғолибликни қўлга киритди ҳамда Республика босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Танловнинг туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш учун тадбиркорлик субъектларидан 13 164 та ариза келиб тушган. Шундан:

  • 2933 та ариза саноат соҳасидаги;
  • 3509 та ариза хизмат кўрсатиш соҳасидаги;
  • 2120 та ёш тадбиркорлардан;
  • 2029 та фермер хўжаликларидан
  • 2573 та ҳунармандлар танловнинг биринчи босқичида иштирок этишган.

Таъкидланишича, Республика босқичи кўргазмасининг очилиш маросимида  туман ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 70га яқин тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини ташриф буюрган муҳмонларга намойиш этди. Танловнинг асосий 5 та йўналиш ғолиблари каби, республика босқичи иштирокчиларидан энг муносиб бўлган «Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли» номинацияси ғолиби ҳам Президент соврини сифатида автомошинасига эга бўлади. 

Фото:  Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Тадбир давомида Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икромов сўзга чиқиб, кўрик-танловининг бугунги кундаги ютуқлари, аввало, мамлакат иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш, қисқа муддатда янги-локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган  ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишларимиз натижаси эканини таъкидлади. Шу билан бирга тадбирнинг асосий қисмида масъуллар томонидан хайъат азолари таркиби аниқлаб олинди. Шунингдек кўрик танловнинг бош ҳаками сифатида Олий Мажлис Сенатнинг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Эркин Гадоев сайланди. Тадбир давомида, сайланган ҳайъат аъзолари белгиланган регламент асосида ўз фаолиятларини бошлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Учинчи ренессанс — ёшлар нигоҳида» танлови ўтказилгани хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда соғлиқни сақлашга қаратилган халқаро кўргазма очилгани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023