Мигрантларнинг Россияда вақтинча бўлиш муддати узайтирилди
Бу бўйича Путин тегишли фармонни имзолади
Мигрантларнинг Россияда вақтинча бўлиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия президенти Владимир Путин «Коронавирус тарқалиши даврида Россия Федерациясида чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаган.
Янги фармонга кўра, мигрантларнинг Россияда санкцияларсиз вақтинча бўлиш муддати 2021 йил 30 сентябргача узайтирилган.
«Россия президенти Путин ‘Коронавирус тарқалиши даврида Россия Федерациясида чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида’ги фармонни имзолади», дейилади баёнотда.
Аввалроқ хорижда пулсиз қолган ўзбекистонликларга бериладиган молиявий ёрдам миқдори ва Россияда мигрантлар учун мамлакатда бўлишнинг 3 та асосий мақоми жорий қилиниши ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Россияда хорижлик фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича янги тартиб тасдиқлангани ҳақида маълум қилинган.