Сурхондарёда ички ишлар ходими хизмат машинасида қоида бузди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида хизмат машинасида қоидани бузган ички ишлар ходимига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тегишли бўлган «Mercedes-Benz» (75 204 VSF давлат рақами) махсус хизмат автомобилида ички ишлар ходими йўл ҳаракати қоидаларининг 3-бандида белгиланган талабларни бузган.

Мазкур ҳолат ўрганилиб, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда баённома тузилган.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида хизмат машинасида қоида бузган ички ишлар ходимига тегишли тартибда маъмурий баённома тузилиб, тегишли чора кўрилгани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкентда хизмат машинасида қоидани бузиб ҳаракатланган ИИБ ходимига чора кўрилган.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди