Бухорода бинодан фойдаланиш учун рухсатнома олиб беришини айтиб, пора олган кадастр ходими ушланди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида бинодан фойдаланиш учун рухсатнома олиб беришини айтиб, пора олган кадастр ходими қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги давлат кадастрлар палатаси Ғиждувон туман филиали ходими фуқарога вилоят қурилиш назорати инспекциясида ишловчи танишлари орқали туманнинг Ю.Ҳамадоний кўчасида жойлашган бинодан фойдаланишга рухсатнома олиб бериш эвазига 3 000 000 сўм олгани аниқланган.

Таъкидланишича, 27 ёшли Э.С. «Жасмина шифо мед» тиббиёт клиникаси биносида таниши орқали кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми ва 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда фуқарони ер ажратиш тўғрисидаги рўйхатга ноқонуний киритиб қўйган собиқ кадастр ходими ушлангани маълум қилинган. Шунингдек, Сирдарёда 1200 долларга ер ажратиб бермоқчи бўлган қурилиш бўлими бошлиғи ушлангани хабар қилинган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023