«Икки қудратли давлат бу дунёни хавфсиз ва фаровон қилиш мақсадида учрашди» — Путин

Россия президенти Владимир Путин ҳамда AҚШ президенти Жо Байденнинг 16 июн куни Женевада учрашгани ҳақида хабар берилганди. Икки давлат раҳбари ўртасидаги саммит якунлангач, Путин журналистлар билан учрашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, жараён давомида журналистлардан бири 9 ёшли қизининг номидан Россия президентига мурожаат қилган.

«Жаноб президент, бу ерга келишимдан олдин 9 ёшли қизим мендан ‘Нима учун Россия ҳамда AҚШ раҳбарларининг учрашиши шунчалик муҳим?’ дея сўради. Болаларга ушбу ҳолатни қандай тушунтирган бўлардингиз?» — дея савол берган журналист давлат раҳбарига.

Путин, ўз навбатида, AҚШ раҳбари Жо Байден билан учрашув нима учун кераклиги ҳамда муҳимлигига аниқлик киритган.

«Жавоб жуда оддий. Уларга қараб, шундай дейиш керак: ‘Бу дунё жуда гўзал. Икки қудратли мамлакат раҳбарлари эса дунёни сайёрамизнинг барча аҳолиси учун хавфсиз, ишончли ҳамда фаровон уйга айлантириш учун учрашмоқда. Жараёнда улар чекланиши керак бўлган даҳшатли қуроллар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади ва улардан фойдаланмасликнинг умумий қоидаларини ишлаб чиқади.

Улар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, дарёлар ва денгизларни тоза сақлаш, сув тошқини, қурғоқчилик бўлмаслиги, сайёранинг барча аҳолиси учун қаерда бўлишидан қатъи назар, озиқ-овқат етишиши ҳақида гаплашади. Улар бирорта касал бўлмаслиги учун соғлиқни сақлаш билан боғлиқ муаммолар ҳақида суҳбатлашади», — дея таъкидлаган Путин.

Аввалроқ Путин АҚШни долларни сиёсий мақсадларда ишлатишда айблагани хабар берилган. Шунингдек, Россияда янги ҳарбий қуроллар ишлаб чиқарилишини маълум қилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023