Паррандачиликни ривожлантириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

Президентнинг «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Caption

Қарор республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.

Унга кўра, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Паррандасаноат» уюшмасининг 1 июндан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.

Шу билан бирга, тижорат банклари томонидан 2025 йил 1 январга қадар қуйидагилар учун ажратилаётган кредит бўйича тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан:

  • омихта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 миллиард сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми;
  • паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 миллиард сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;
  • кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплексни ишга туширган тадбиркорлик субъектига лойиҳа қиймати 40 миллиард сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизи миқдорида Молия вазирлиги томонидан давлат бюджети ҳисобидан субсидия берилади.

Бунда ушбу бандда белгиланган субсидия тўлови 1-иловага мувофиқ ҳудудларда ташкил этиладиган санитария ва экология талабларига, шу жумладан, ISO 22000 HACCP стандартига жавоб берадиган дастлабки 14 та замонавий комплексга улар ишга туширилгандан сўнг берилади.

Мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган компенсация тўловларини қоплаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллион доллар эквивалентидаги маблағ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказиб берилади.

Таъкидланишича, тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ «Микрокредитбанк» АТБга йўналтирилади. Бунда, 1-босқичда 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2021 йил 1 июлга қадар, шундан 15 миллион доллар банкнинг устав капиталини ошириш учун, 2-босқичда 35 миллион доллар миқдоридаги маблағлар, 1-босқич маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш республика кенгашининг қарорига асосан йўналтирилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда чорва, парранда ва балиқчилик хўжаликларига субсидия ажратилиши хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар жорий этилиши маълум қилинган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023