Қашқадарёдаги туғуруқхонада аёллар ерда ётгани айтилган хабарга муносабат билдирилди
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги туғуруқхонада аёллар ерда ётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, тарқалган хабардаги аёл бемор эмас, операция бўлган беморга қаровчи киши бўлган. Тегишли тартибга кўра, туғуруқдан кейин беморларнинг ёнида қариндошларининг ётиб қолишларига рухсат берилмайди.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳолатда белгиланган тартиб беморнинг яқинлари томонидан бузилган. Шунингдек, туғуруқ комплекси ходимларига бундай вазиятга йўл қўймаслик учун назоратни кучайтириш таъкидланган.
Аввалроқ ССВ бош акушер-гинекологи Навоийда ҳомиладор аёлнинг шифокорлар айби билан вафот этгани юзасидан изоҳ берган. Шунингдек, Қашқадарёда ҳомиладор аёллар шифокорлар томонидан сарсон қилинаётгани айтилган хабарга изоҳ берилган.