Сирдарёда ярим яланғоч раққосалар билан овқатланган «замҳоким» воқеа ҳақида гапириб берди

Сирдарё вилоятида туман ҳокимлик масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ресторанда ярим яланғоч раққоса қизлар билан овқатлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Воқеада иштирок этган туман ҳокими собиқ ўринбосари ҳолат аслида қандай бўлгани ҳақида гапириб берди.

Кадр: YouTube

Сирдарё тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Нурали Мирзаевнинг маълум қилишича, ҳолат 2020 йилда ресторан очилиш маросимида содир бўлган. 

«Аслида, бу видеода акс этган ҳолат 2020 йил октябрь ойларида бўлган. Ўша рестораннинг очилиш маросими эди. Маросимга таклиф қилинган эдик. Биз эл қатори ҳеч қандай тартибни бузмаган ҳолда ичкиликларсиз кечки овқатга йиғилган эдик. Масалан, тўйга борганда раққоса келиб эркакнинг ёнида ўйнайди, чеккадан қараганда эркакнинг аёли қараб турган бўлади, шунда раққоса тезроқ кетсин деб пул беради. Биз ҳам унинг олдимизга яқинлашишининг олдини олиб, пул берган эдик», — дейди у.

Унинг таъкидлашича, видеода ўзига нисбатан провокация бўлган.

«Видеода, тўғриси, менга нисбатан провакация бўлган. Бу кўпроқ менга қаратилган, деб айтишим мумкин. Чунки пул берган ҳолатим 1 ёки 2 марта бўлган бўлиши мумкин, лекин 4-5 марта қайта-қайтадан кўрсатилиб, охирида шеърлар билан ҳам кўрсатилган. Оддий мисол, вилоят марказларида деймизми, Тошкент шаҳрида ҳам худди шундай жойлар бор. Лекин халқнинг шунчалик ёмонлашига олиб келадиган иш бўлмаган деб ҳисоблайман. Чунки бу — бир йил олдинги воқеа. Иш фаолиятимга 1 ойдан ортган бўлса, исталган одам келиб текшириб кўрса, сўровнома ўтказса ҳам, халқнинг ўзи баҳо бермоқда. Бошқа ҳудуддагилар ҳам ҳар ким ўз фикрини билдирмоқда, майли, ҳеч ким уларнинг фикрини ўзгартира олмайди. Аслида, бор воқеа худди шундай бўлган. Мен оилам, жамоам олдида ўзимни оқламоқчиман», — дейди ҳокимнинг собиқ ўринбосари. 

Бундан ташқари, у раққосалар ҳайдаб юборилмагани, уларга яхши муомала қилингани юзасидан ҳам тушунтириш бериб ўтган.

«Раққосалар кириб келганда уриб, ҳайдаб бўлмайди. Биз улар учун жавоб бера олмаймиз. Тартибда қандай бўлса, худди шундай чора кўрилади. Уларга қўпол муомалада бўлиб чиқариб юборилса, бу ёмон оқибатга олиб келиши мумкин. Оддий одамларда бундай ҳолатлар кўп бўлади», — дейди Нурали Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан баёнот берган эди. Шунингдек, 14 июнь куни туман ҳокими қарори билан Нурали Мирзаев ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муродов ишдан бўшатилгани маълум қилинган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023